Янги ўқув йилида 1-синфга онлайн қабул жорий этилади
2026–2027 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари янада кенгайтирилди.
Маълум қилинишича, онлайн қабул жорий этилган туман (шаҳар)лар сони 64 тадан 135 тага, мактаблар сони эса 1956 тадан 5689 тага оширилди.
- Қабул жараёнлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
20 июн – 31 июл: микроҳудуд доирасида
1 август – 31 август: микроҳудуддан ташқари
Аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва my.maktab.uz орқали қабул қилинади.
1-синфга қабул шартлари: бола 7 ёшга тўладиган бўлиши керак, яъни 2026–2027 ўқув йили учун 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар қабул қилинади.
Онлайн тизим жорий этилмаган ҳудудларда қабул анъанавий тарзда мактаблар томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, қабул жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча маълумотлар мактабларда очиқ эълон қилинади.
Янги ўқув йили учун 1-синф ўқувчиларига мўлжалланган 12 номдаги ўқув қуроллари бўлган Президент совғалари 20 августга қадар мактабларга етказилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter