Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Time журнали Леонардо Ди Каприони йил артисти дея эътироф этди

Time журнали Леонардо Ди Каприони йил артисти дея эътироф этди

Time журнали Леонардо Ди Каприони 2025 йил артисти деб эътироф этди. Қайд этилишича, у барча тенгдошлари ҳавас қиладиган карьера қуришга муваффақ бўлди.

Журналнинг Ди Каприога бағишланган муқоваси

Ди Каприо «бир қарашда нотўғри туюлган танловни қилиб, охирида барибир ҳақ бўлиб чиқади», деб ёзди Тиме. Шунингдек, нашр актёрнинг бетакрор қиёфасига алоҳида эътибор қаратди.

«Ди Каприо суперюлдуз. Энг ажабланарлиси, у ишига ўта жиддий ёндашиши баробарида, ўзига умуман эътибор бермайди», деб ёзди нашр.

Леонардо Ди Каприо 51 ёшда. Элликка яқин филмларда суратга тушган. «Омон қолган» (2015) филми учун «Оскар олган. Деярли барча филмлари кино мухлислари кўнглидан жой олган: «Титаник» (1997), «Устаси фаранг» (2002), «Темир ниқобли одам» (1998), «Авиатор» (2004), «Лаънатланганлар ороли» (2009), «Озод Жанго» (2012) ва бошқалар. Актёр BAFTA, «Олтин глобус», «Кумуш айиқ» каби кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг