Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

15 турдаги маҳсулотлар учун импорт божлари бекор қилинмоқда

15 турдаги маҳсулотлар учун импорт божлари бекор қилинмоқда

Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё импортига божхона божларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, айрим соҳаларда «тариф инверсияси» ҳолати кузатилмоқда. Яъни тайёр маҳсулотларни импорт қилиш арзонроқ, аммо уларни мамлакат ичида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашёларга юқори божлар қўлланилмоқда.

Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча харажатлар юзага келтириб, рақобатбардошликни пасайтирмоқда. Натижада айрим корхоналар тўлиқ қувватда ишлай олмаяпти.

Таҳлиллар асосида тажриба тариқасида қуйидаги маҳсулотлар учун хомашё импортида божларни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

  • электр скутерлар;
  • ногиронлик аравачалари;
  • кунгабоқар ёғи;
  • мармеладлар;
  • карамелли ширинликлар;
  • шоколад;
  • болалар озуқаси;
  • тез тайёрланадиган угра;
  • пряник ва печенелар;
  • вафлилар;
  • пироглар;
  • кекслар;
  • жем ва мурабболар;
  • консерваланган қулупнай;
  • шакарли ичимликлар.

Шунингдек, қандолат маҳсулотлари мисолида бу муаммони тушунтириб, ҳозирда шоколад ва бошқа ширинликларни импорт қилиш маҳаллий ишлаб чиқаришдан арзонга тушаётгани қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг