Андижонда ҳоким ўринбосари, Фарғонада бандлик мансабдори ушланди
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киради.
Хусусан, у Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини ваколатли мансабдор танишлари орқали аукционга қўйдириб, сўнгра ютиб бериш ҳамда мазкур фуқаро номига расмийлаштириб, келгусида бу жойда қурилиш ишлари амалга ошириши учун рухсатнома олиб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари сўралган пул маблағини ўзининг яшаш хонадонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қўштепа тумани Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1999 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган. У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, уни Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларидан бирининг сиртқи йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter