Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ-Эрон музокаралари Ҳўрмуз бўғози бўйича боши берк кўчага кириб қолди

АҚШ-Эрон музокаралари Ҳўрмуз бўғози бўйича боши берк кўчага кириб қолди

Музокаралар билан таниш манбаларга кўра, Теҳрон бўғоз устидан ўз назоратини ва у орқали ўтаётган кемалардан бож йиғиш ҳуқуқини талаб қилмоқда. Эрон шунингдек, АҚШнинг бўғозни биргаликда назорат қилиш бўйича таклифини рад этади.

Ҳўрмуз бўғози стратегик жиҳатдан муҳим юк ташиш йўли бўлиб, у орқали дунё нефтининг тахминан 20 фоизи ўтади. Эрон 28 феврал куни АҚШ ва Исроил билан урушнинг биринчи кунида бўғозни барча юк ташишлар учун ёпганини эълон қилганди.

8 апрел куни АҚШ ва Эрон урушда икки ҳафталик сулҳ эълон қилишди. Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғозини дарҳол очиш келишув шарти эканлигини айтди. Шунга қарамай, денгиз йўли амалда ёпиқлигича қолмоқда ва у орқали ўтаётган кемалар Эрон билан музокара олиб боришга мажбур бўлмоқда.

11 апрел куни иккита Америка ҳарбий кемалари – USS Frank E. Peterson ва USS Michael Murphy Ҳўрмуз бўғозидан ўтди. АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, улар Форс кўрфазида Ҳўрмуз бўғозини денгиз миналаридан тўлиқ тозалашни таъминлаш бўйича кенгроқ миссия доирасида фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг