Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ икки ҳафталик оташкесим фонида Яқин Шарққа минглаб қўшин жўнатяпти

АҚШ икки ҳафталик оташкесим фонида Яқин Шарққа минглаб қўшин жўнатяпти

Фото: AP

АҚШ маъмурияти Яқин Шарққа қўшимча минглаб ҳарбий кучларни жўнатишга қарор қилди. Бу ҳақда расмий манбаларга таяниб The Washington Post хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, минтақадаги кучлар таркибига авиаташувчилар, ҳарбий кемалар ва денгиз пиёдалари киритилмоқда. Жумладан, «USS George H.W. Bush» авиаташувчисида тахминан 6 минг нафар ҳарбий, шунингдек яна 4 мингдан ортиқ денгиз пиёдаси яқин вақтда ҳудудга етиб келиши кутилмоқда.

Қўшимча кучлар аллақачон минтақада жойлашган ҳарбий контингентга қўшилади. Ҳозирда АҚШнинг Эронга қарши операцияларида 50 мингга яқин ҳарбий иштирок этаётгани айтилмоқда.

Бу қадам Вашингтоннинг Эронга босимни кучайтириш сиёсати доирасида амалга оширилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилган ва Теҳронни Ҳўрмуз бўғозини очиш ҳамда ядровий дастурдан воз кечишга чақирган эди.

Шу билан бирга, музокаралар ҳали тўлиқ тўхтаб қолмаган. АҚШ томони улар қайта тикланиши мумкинлигини билдирмоқда.

Экспертлар фикрича, минтақада ҳарбий кучларнинг ортиши АҚШга қўшимча вариантлар беради. Бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунланса, вазият янада кескинлашиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳарбий таҳлилчилар эҳтимолий сценарийлар қаторида қуруқликдаги операциялар ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидламоқда. Бу эса можаронинг янада кенгайиш хавфини оширади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг