АҚШ ва Эрон келишувида Ливан масаласи аниқ кўрсатилган – Покистоннинг АҚШдаги элчиси
Покистоннинг АҚШдаги элчиси Ризвон Саид Шайх Ливан АҚШ, Эрон ва бошқа томонлар ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувига киритилганини маълум қилди.
У CNN телеканалига берган интервьюсида келишув доирасида Ливан масаласи аниқ кўрсатилганини таъкидлади.
«Эришилган келишувларга кўра, Ливан сулҳ келишуви доирасига киритилган. Бу масала бўйича ҳеч қандай ноаниқлик йўқ», – деди у.
Элчининг сўзларига кўра, Покистон музокаралар жараёнида барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter