АҚШ Эронга қарши урушга сониясига 11,5 минг доллар сарфламоқда
АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётлар учун 55 кун ичида 61 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлади. Бу ҳақда маълумотларни реал вақт режимида кузатувчи Iran War Cost Tracker портали хабар берди.
Ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар учун АҚШ ғазнасидан ҳар сонияда ўртача 11,5 минг доллар маблағ кетмоқда.
Портал минтақага юборилган шахсий таркиб ва ҳарбий кемалар таъминоти, бошқа қўшимча ва логистик харажатларни ҳисоблаган ҳолда маълумотларни реал вақт тартибида янгилаб боради.
Ҳисоблаш методикаси Пентагон Конгрессга тақдим этган ҳисоботга асосланган. Унга кўра, урушнинг дастлабки 6 кунида 11,3 миллиард доллар сарфланган бўлиб, кейинги давр учун харажатлар кунига ўртача 1 миллиард долларни ташкил этиши прогноз қилинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter