Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралия бош вазири қароргоҳидан шошилинч эвакуация қилинди

Австралия бош вазири қароргоҳидан шошилинч эвакуация қилинди

Австралия Бош вазири Энтони Албанезе хавфсизлик таҳдиди туфайли Канберрадаги қароргоҳидан эвакуация қилинди. Маҳаллий News.com.au нашри бунга бомба таҳдиди сабаб бўлганини хабар қилди

Маҳаллий ABC телеканали Энтони Албанезе таҳдид бартараф этилгунга қадар бир неча соат давомида «махсус хонага» жойлаштирилганини хабар қилди. 

Кейинчалик Австралия полицияси пухта қидирув ўтказганини ва ҳеч қандай шубҳали нарса топмаганини маълум қилди.

«Ҳозирда жамоат хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид йўқ», дейилади полиция баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг