Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БАА урушда ғалаба қозонганини эълон қилган учинчи давлат бўлди

БАА урушда ғалаба қозонганини эълон қилган учинчи давлат бўлди

Бир муддат олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга эришилгани ва Ҳўрмуз бўғози танкерлар қатнови учун очилишини эълон қилган эди.

Трампдан сўнг маслаҳатчиси, Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт бу – «Қўшма Штатлар учун ғалаба бўлиб, унга Президент Трамп ва АҚШнинг ажойиб ҳарбий кучлари туфайли эришгани»ни эълон қилди.

Эрон томони эса расмий Теҳрон тақдим қилган 10 бандли таклиф музокаралар учун асос сифатида қабул қилинганини маълум қилди ва айрим баёнотларда бу келишув «ғалаба» сифатида баҳоланмоқда.

Шуннгдек, Эрон вице-президенти Муҳаммад Ризо Ареф «Х» ижтимоий тармоғида ўқувчиларини «ғалабали тонг» билан табриклади ва Эрон даври бошланганини билдирди

Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирликлари ҳам ушбу вазиятда ўзини «ғалаба қозонган томон» сифатида баҳоламоқда.

«Биз аслида қочишга интилган урушда ғалаба қозондик. Биз суверенитет ва қадр-қимматимизни ҳимоя қилган, шунингдек, маккор агрессия шароитида ютуқларимизни сақлаб қолган тарихий миллий мудофаада ғалаба қозондик», – деб ёзади БАА президенти маслаҳатчиси Анвар Қорқош. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг