Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўри ҳақидаги ёлғон хабар қимматга тушди

Бўри ҳақидаги ёлғон хабар қимматга тушди

Сунъий интеллект ёрдамида яратилган сохта сурат.

Жанубий Кореяда яшовчи эркак «қочиб кетган» бўрининг СИ-сурати учун 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Хабарга кўра, 2026 йил 8 апрел Тэжон шаҳридаги ҳайвонот боғидан бўри қочиб кетган. Ҳукумат 300 дан ортиқ ўт ўчирувчи, полициячи ва ҳарбийларни сафарбар қилди. Қидирувда дронлар, иссиқликни сезувчи камералар ва бўриларнинг улиши ёзилган аудиолардан фойдаланилди.

Хавфсизлик чораси сифатида яқин атрофдаги мактабларгача ёпилиб, аҳолига шошилинч хабарномалар юборилди. 

Қидирув авжига чиққан паллада бўрининг шаҳар чорраҳасида кетаётгани акс этган СИ томонидан яратилган сурат интернетда тарқалди.

Ушбу сурат расмийларни қидирув штабини кўчиришга ва кучларни нотўғри ҳудудга йўналтиришга мажбур қилди. Полициянинг таъкидлашича, бу сохта тасвир бўрининг қўлга олинишини 9 кунга кечиктирган.

Шу сабабли, бўридан сўнг фейк сурат муаллифи ҳам тутилди, энди у судда жавоб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг