Бойлар учун энг жозибадор шаҳар номи эълон қилинди
Savills Plc кўчмас мулк брокери томонидан тузилган 30 та глобал мегаполислар орасида бадавлат шахслар учун энг жозибадор шаҳарлар сифатида Дубай биринчи ўринни эгаллади.
АҚШнинг Ню-Йорк шаҳри ривожланган бизнес муҳити ва геосиёсий барқарорлиги омиллари ҳисобига иккинчи ўринни эгаллади.
Дубайнинг асосий афзалликлари орасида мерос солиғининг йўқлиги, ривожланган инфратузилма, юқори даражадаги хавфсизлик ва инвестиция эвазига ўн йиллик "олтин виза" олиш имконияти бор.
Savills маълумотларига кўра, 2024 йилда доллар миллионерлари сони тахминан 680 000 га ошган ва 2029 йилга келиб 5 миллиондан ортиққа кўпайиши кутилмоқда, деб хабар беради Интерфакс.
Savills Plc. - Лондонда бош қароргоҳи жойлашган ва бутун дунё бўйлаб 700 дан ортиқ офислари тармоғига эга халқаро кўчмас мулк компанияси. У турар-жой ва тижорат кўчмас мулк бозорларида маслаҳат хизматларини кўрсатади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter