Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво кузатилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, шимолий ва чўл ҳудудларда айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, баъзан 20–22 м/с гача етиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34 даражани ташкил этади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг