Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун тўрт вилоятда ёмғир ва қор ёғади — «Ўзгидромет»

Бугун тўрт вилоятда ёмғир ва қор ёғади — «Ўзгидромет»

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет»нинг бугун, 22 декабр учун прогнозига кўра, тўрт вилоятда ёғингарчилик кутилмоқда.

Бугун кундузи Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва кечга томон Сирдарё вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда  қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.  Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг