Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Целлофан ўғрилари»дан пора олган ИИБ ходимлари ушланди

«Целлофан ўғрилари»дан пора олган ИИБ ходимлари ушланди

Фото: ДХХ

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ИИБ ходимлари пора олаётган вақтларида ушланди.

Жорий йилнинг октябр ойида Ховос туманида боғдорчилик билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли дала майдонидан полиэтилен целлофан ўғирлаб кетилганлиги ҳолати бўйича мазкур туман Ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушади.

Шундан сўнг Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув хизматининг икки катта тезкор ходими — подполковник ва майор 4 фуқарони ўғирликда гумон қилиб, мажбурий тарзда ИИБга олиб кетишади. Кейин эса... уларни қамаб юбориш билан қўрқитиб, ишни босди-босди қилиш учун 55 млн сўм талаб қилишади.

Орадан кўп ўтмай тезкор ходимлар «зарарни қоплаш учун» дея гумонланувчи шахслардан 24 млн сўм олишади.

Шунингдек, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда тўпланган ҳужжатларни маъмурий жавобгарлик келтириб чиқарувчи ҳолатга тўғрилаб, судга юбориш эвазига қўшимча 11 млн сўм талаб қилишади.

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳар икки катта тезкор ходим тамагирлик йўли билан 11 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг