Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутиладими?

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутиладими?

Фото: Xabar.uz

Дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

25-26 октябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24 октябрда 25-30 даражани, шимолда 21-26 даражани ташкил этади. 

Дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 25 октябрда 23-28 даражани, 26 октябрда 21-26 даражани, шимолда 25-26 октябрда 19-24 даражани ташкил этади. 

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 28-30 даража, шанба куни 25-27 даража, якшанба куни 24-26 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 13-15 даража атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг