Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Даромад ва солиқ солинадиган бошқа объектларни яширишга 3 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин

Даромад ва солиқ солинадиган бошқа объектларни яширишга 3 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим ўзгаришлар қабул қилинди. Бу бўйича ЎРҚ–1131-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жиноят кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, фойдани ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилди.

Агар ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима, ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

Илгари мазкур жиноят учун БҲМнинг 15 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган эди.

Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчалар тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган. Унга кўра, тадбиркорлик субъектининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакил тушунчаси жорий этилди.

Энди тадбиркорлар ўз фаолияти билан боғлиқ жиноят ишларида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнларида Савдо-саноат палатаси ёки бошқа вакил томонидан ҳимоя қилиниш имконига эга бўлади.

Шунингдек, Солиқ кодексига муҳим ўзгартириш киритилди. Жумладан, суд қарор чиқарилгунига қадар тергов жараёнида қўшимча ҳисобланган солиқ ва йиғимлар бўйича пеня ҳисобланмайди.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг