Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунё паспортлари рейтинги: Ўзбекистон нечанчи поғонада экани маълум

Дунё паспортлари рейтинги: Ўзбекистон нечанчи поғонада экани маълум

Henley & Partners консалтинг фирмаси визасиз йўналишлар сони бўйича рейтинглаштирган янги паспорт индексини эълон қилди.

Унда Ўзбекистон 82-ўринни эгаллади. Қўшни Қозоғистон 67-ўринни, Қирғизистон эса 81-ўринни эгаллаган. 

Рейтингда Сингапур биринчи ўринда қолмоқда, Қўшма Штатлар эса илк бор 12-ўринни эгаллаб, кучли ўнталикдан тушиб қолди. Россия паспорти ҳам ўз ўрнини йўқотиб, 46-ўриндан 50-ўринга тушиб кетди - Венесуэла ва Молдовадан кейин жойлашган. 

2025 йилги паспорт индексида биринчи уч ўринни Осиё давлатлари эгаллаган: Сингапур биринчи ўринда, давлат фуқаролари 227 мамлакатдан 193 тасига визасиз ташриф буюришлари мумкин. Иккинчи ўринда Жанубий Корея (190 мамлакат), учинчи ўринда Япония (189 мамлакат). 

Henley & Partnersʼнинг таъкидлашича, "20 йил олдин Henley Passport Index жорий этилганидан бери биринчи марта АҚШ дунёнинг энг кучли 10 та паспорти қаторига кирмайди". 2014 йил индексида биринчи ўринни эгаллаган АҚШ паспорти эндиликда 12-ўринга тушиб кетди ва Малайзия билан бир хил натижа қайд этди. 

Паспортлар рейтинги сентябр ойида ҳам эълон қилинганди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг