Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дунёда фақат битта Хитой бор…» – Хитой АҚШни Тайван масаласида огоҳлантирди

«Дунёда фақат битта Хитой бор…» – Хитой АҚШни Тайван масаласида огоҳлантирди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШни Тайван масаласида «дипломатик иттифоқчиларни мустаҳкамлаш»га қаратилган ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Гуо Жякунь маълум қилди.

Унинг баёноти Тайван раҳбари Лай Чиндэнинг Эсватинига режалаштирилган ташрифи АҚШ томонидан «вақтинча кечиктирилгани» ҳақидаги хабардан кейин янгради.

Пекин таъкидлашича, Африкада Эсватинидан ташқари барча давлатлар Хитой билан дипломатик муносабатлар ўрнатган

Хитой позициясига кўра, дунёда ягона Хитой мавжуд ва Тайван Хитой ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шунингдек, Хитой томони бу принцип халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар нормаларига мос эканини таъкидлаб, уни қўллаб-қувватлаётган давлатларга юқори баҳо берди.

«Дунёда фақат битта Хитой бор. Тайван Хитой ҳудудининг ажралмас қисмидир. Ҳеч ким Хитойнинг пировард бирлашувини тўхтата олмайди. Бирлашиш эҳтимол эмас, балки муқаррар масала сифатида тақдим этилади», – деди Гуо Жякунь.

Унинг сўзларига кўра, «ягона Хитой» тамойили глобал тенденцияга айланган ва уни ҳеч ким тўхтата олмайди.

«Дунёда энди «Тайван президенти» деган тушунча йўқ. Бу каби сохта унвондан фойдаланаётганлар тарихга қарши ҳаракат қилмоқда ва фақат шармандаликка дуч келади», – деди вазирлик вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг