Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг аниқ ишловчи аэропорт ва авиакомпаниялар аниқланди

Дунёдаги энг аниқ ишловчи аэропорт ва авиакомпаниялар аниқланди

Фото: Europefly.com

2026 йил бошида дунёдаги энг аниқ ишловчи авиакомпаниялар ва аэропортлар рейтинги тузилди. Авиация соҳасида таҳлиллар билан шуғулланувчи Cirium компанияси «2025 йил учун пунктуаллик (аниқлик) кўрсаткичлари шарҳи»ни эълон қилди.

Маълумот учун:

  • авиакомпанияларнинг пунктуаллиги — самолётнинг режалаштирилган вақтга нисбатан 15 дақиқадан ошмаган фарқ билан манзилга етиб келиши;
  • аэропортларнинг пунктуаллиги — ўз вақтида амалга оширилган рейслар сони.

Cirium директори Жереми Боуэн айтишича, одатда авиакомпаниялар қуйидаги муаммоларга дуч келади:

  • тузилмавий чекловлар;
  • ходимлар етишмаслиги;
  • ҳаво кенгликларининг ёпилиши;
  • таъминот занжири билан боғлиқ муаммолар;
  • ноқулай об-ҳаво.

AeroMexico (Мексика) дунёдаги энг пунктуал авиакомпания деб топилди (90,02 фоиз). Кейинги ўринларда — Saudia (86,53 фоиз, Саудия Арабистони) ва SAS (86,09 фоиз, Scandinavian Airlines System — Дания, Норвегия ва Швециянинг мултимиллий авиакомпанияси).

Минтақавий ғолиблар:

  • Delta Air Lines (Шимолий Америка) — кетма-кет бешинчи йил биринчи ўринни эгаллади;
  • Iberia Express (Европа) — кетма-кет учинчи марта биринчи ўринда;
  • Philippine Airlines (Осиё-Тинч океани минтақаси);
  • Copa Airlines (Лотин Америкаси) — кетма-кет 11-марта биринчи ўринда;
  • Safair (Яқин Шарқ ва Африка).

Дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб эътироф этилган Qatar Airways платина мукофотини қўлга киритди.

Ҳаво бандаргоҳлари орасида эса Истанбул халқаро аэропорти платина мукофотига сазовор бўлди.

Йирик аэропортлар орасида энг пунктуал аэропорт — Чилидаги Артуро Мерино Бенитес халқаро аэропорти. Ўртача аэропортлар ўртасида — Панамадаги Токумен халқаро аэропорти, кичик аэропортлар орасида — Эквадордаги Хосе Хоакин де Олмедо халқаро аэропорти энг аниқ ишловчи аэропорт деб топилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг