Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Yonhap: Шимолий Корея Россияга яна 5 минг ҳарбийни жўнатди

Yonhap: Шимолий Корея Россияга яна 5 минг ҳарбийни жўнатди

Шимолий Корея Россияга 5 мингга яқин ҳарбий хизматчини инфратузилмани тиклаш ишларида иштирок этиш учун юборган.

Бу ҳақда 4 ноябрь куни Yonhap агентлиги Жанубий Корея парламентининг миллий разведка бўйича қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Парламент аъзоси Ли Сон Гвоннинг сўзларига кўра, «тахминан 5000 нафар шимолий кореялик ҳарбий сентябрдан буён босқичма-босқич Россияга жўнатилмоқда ва улар инфратузилмани тиклаш ишларида иштирок этади».

Унинг таъкидлашича, Сеул ҳозирда КХДРда «қўшимча ҳарбий контингент юбориш учун танлов ва тайёргарлик ишлари» давом этаётганини ҳам кузатмоқда.

Жанубий Корея миллий разведка хизмати (NIS) маълумотларига кўра, ҳозирда Россия-Украина чегараси яқинида тахминан 10 минг шимолий кореялик ҳарбийлар жойлаштирилган. Улар орасида 1000 нафарга яқин сапёрлар миналарни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, Россиядаги жанговар ҳаракатлар давомида 600 нафар шимолий кореялик аскар ҳалок бўлган. Илгариги ҳисоботларда NIS бу рақамни 2000 нафар атрофида деб баҳолаган эди.

2024 йилнинг октябридан бери Шимолий Корея Россияга фақат ҳарбий куч эмас, балки артиллерия снарядлари, ракета тизимлари ва узоқ масофали қуроллар ҳам етказиб бергани ҳақида агентликлар, жумладан AFP, хабар берган.

Бу ҳаракатлар Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг янги босқичга чиққанини кўрсатади. Жанубий Корея эса бу ҳолатни БМТ санкцияларини бузиш сифатида баҳоламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг