Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экологик ҳуқуқбузарликлар содир этган корхоналарга молиявий санкциялар белгиланмоқда

Экологик ҳуқуқбузарликлар содир этган корхоналарга молиявий санкциялар белгиланмоқда

Фото: forbes.com

7 апрел куни Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун кўриб чиқилди. Ҳужжат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги назоратни кучайтиришга қаратилган.

Сенаторлар таъкидлашича, амалдаги қонунчиликда экологик ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдори паст бўлиб, улар етарли профилактик таъсир кўрсатмаётган эди. Бу эса айрим ҳолатларда қоидабузарликларнинг такрорланишига олиб келган.

Янги қонун билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар киритилиб, юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар жорий этилмоқда.

Қонун доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартишлар киритилди. Хусусан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Жумладан, ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда чиқиндиларни очиқ ёқиш, шина, мазут, битум, резина ва бошқа зарарли материалларни ёқиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу каби амалиётлар атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши қайд этилди.

Шунингдек, иссиқхоналар ва ишлаб чиқариш биноларида экологик талабларга зид равишда ёқилғи сифатида турли чиқиндилардан фойдаланиш ҳам қонун доирасида чекланмоқда.

Сенаторлар мазкур қонунни маъқуллашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг