Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 та кўрсатма берилди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан экологик қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш ҳамда саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида Қашқадарё вилоятида навбатдаги текширув тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тадбирлар жараёнида “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” атроф-муҳитга мунтазам салбий таъсир кўрсатаётганлиги, жумладан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этилмаслиги, чанг-газ тозалаш ускуналари, оқова сувларни тозалаш иншоотлари экологик талабларга жавоб бермаслиги ва яна бир қатор экологик қонунчилик талаблари қатъий бузилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан корхонага нисбатан қўшимча компенсация тўловлари белгиланди. Шунингдек, 16 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Тўпланган ҳужжатлар якуний баҳо бериш ва қарор чиқариш мақсадида суд органларига юборилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter