Энг кўп ўқилган китоблар муаллифларини молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда кутубхоналар фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш ва китоб савдоси тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳа муҳокамаси 9 сентябрга қадар давом этади.
Лойиҳа доирасида кутубхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда маданият марказларига китоб савдоси билан шуғулланиш ваколатини бериш назарда тутилмоқда. Китоб савдосини самарали йўлга қўйган ходимларни қўшимча рағбатлантириш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, янги адабиётларни ҳудудларда муаллифлар иштирокида тарғиб қилиш ва энг кўп ўқилган китоблар муаллифларини қўшимча молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда.
Муаллифлик ҳақи ва бошқа тўловларнинг энг кам ҳамда энг юқори ставкаларини қайта кўриб чиқиш, жумладан, назм, наср ва либретто каби асарларга берилган буюртмалар учун муаллифлик ҳақи ставкаларини ошириш ҳам кўзда тутилган.
Ҳужжат ҳозирча лойиҳа бўлиб, белгиланган тартибда муҳокамадан ўтмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter