Энг кўп солиқ тўлаган қурилиш компаниялари маълум қилинди
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритувчи 31 687 та юридик шахс томонидан давлат бюджетига 2,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланди.
Жами тушумнинг 494,9 млрд сўми, яъни 18,6 фоизи 20 та йирик корхона ҳиссасига тўғри келган. Ушбу корхоналарнинг умумий товар айланмаси 6,7 трлн сўмдан ошган. Шунингдек, мазкур компаниялар томонидан 9,2 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилгани қайд этилган.
Энг кўп солиқ тўлаган компаниялар орасида «DISCOVER INVEST» МЧЖ етакчилик қилди. У томонидан 103,9 млрд сўм солиқ тўланган. Иккинчи ўринни «UET CONSTRUCTION» МЧЖ эгаллаб, 52,6 млрд сўм тўлов амалга оширган.
Кейинги ўринларда «KOC CONSTRUCTION MEKANIK ELEKTRIK» МЧЖ ХК — 33,6 млрд сўм ва «O‘ZSHAHAR QURILISH INVEST» МЧЖ — 33,2 млрд сўм билан қайд этилди. Бешинчи ўринда «COLD STEP INVEST» МЧЖ бўлиб, у 30,9 млрд сўм солиқ тўлаган.
Йирик қурилиш компаниялари томонидан тўланган солиқлар таркибида қўшилган қиймат солиғи устунлик қилди. Ушбу тур бўйича тушум 220,8 млрд сўмни ташкил этди.
Фойда солиғи 106,4 млрд сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 78,1 млрд сўм бўлди. Шунингдек, ижтимоий солиқ 77,6 млрд сўм, бошқа солиқлар 12 млрд сўмни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter