Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон: «Қуруқликка кирган ҳар қандай куч йўқ қилинади»

Эрон: «Қуруқликка кирган ҳар қандай куч йўқ қилинади»

Эрон армияси расмий вакили мамлакат ҳудудига ҳарбий қўшиннинг эҳтимолий қуруқликдан кириб келиш ҳолатига нисбатан кескин баёнот билан чиқди.

Унинг айтишича, Эрон Қуролли кучлари бош қўмондони Амир Хотамий томонидан берилган кўрсатмага мувофиқ, бундай ҳолатда ҳужум қилган томонга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади ва «бирорта ҳужумчи тирик қолдирилмайди».

Баёнотда шунингдек, Исфаҳон вилояти жанубида АҚШ томонидан эҳтимолий кириб келиш уриниши амалга оширилгани иддао қилинди. Эрон ҳарбийлари ушбу ҳаракатни бартараф этганини маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, операция давомида Эрон томонидан қарши зарба берилган ва бу АҚШ ҳарбий кучларининг чекинишига олиб келган. Жумладан, C-130 туридаги ҳарбий самолёт нишонга олингани айтилмоқда.

Ҳодиса вақтида Эрон томонидан 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Улар орасида генерал, ҳаво мудофааси соҳасидаги мутахассис ва ҳарбий ўқув юрти қўмондони Масъуд Зарей ҳам борлиги қайд этилди.

Эрон расмийлари ҳалок бўлган ҳарбийларни «шаҳидлар» сифатида эътироф этиб, уларнинг жасоратини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан АҚШ томонидан расмий изоҳ берилгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Экспертлар фикрича, бу каби кескин баёнотлар минтақадаги вазиятни янада таранглаштириши ва эҳтимолий тўқнашув хавфини ошириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг