Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» ҳужумларида 7,5 мингдан ортиқ исроиллик жабрланган – Исроил ССВ
Исроилнинг Яқин Шарқда бошлаган «Шер наъраси» амалиётининг аввалидан то 2026 йил 10 апрель соат 07:00 ҳолатига қадар жами 7 527 нафар жабрланган исроиллик шифохоналарга етказилган.
Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, ҳозирда улардан 108 нафар бемор шифохонада қолмоқда.
Шулардан:
- 2 нафари — ўта оғир аҳволда;
- 13 нафари — оғир аҳволда;
- 27 нафари — ўртача аҳволда;
- 66 нафари — енгил аҳволда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter