Эронлик ёшлардан электр станциялари атрофида «тирик занжир» ҳосил қилиш сўралди
Эрон ҳукумати ёшлар, спортчилар, талабалар ва ўқитувчиларни мамлакат электр станциялари атрофида «тирик занжир» ҳосил қилишга чақирди.
Бу ташаббус Эрон ҳукумати ҳузуридаги ёшлар ишлари бўйича кенгаш котиби Алиреза Раҳимий томонидан илгари сурилди. Унинг таъкидлашича, электр станциялари мамлакатнинг стратегик ва миллий бойлиги ҳисобланади.
Мазкур чақириқ АҚШ томонидан Эрон энергетика инфратузилмасига эҳтимолий зарбалар ҳақидаги баёнотлар ортидан янгради.
Халқаро ОАВ маълумотларига кўра, Эрон аввал ҳам Ғарб билан муносабатлар кескинлашган даврларда ядровий объектлар атрофида шундай акцияларни ташкил этган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Ҳўрмуз бўғозини очмаса, мамлакат энергетика объектларига зарба берилиши мумкинлигини билдирган эди.
Айрим сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бундай объектларга ҳужумлар халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан баҳсли эканини таъкидламоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter