Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада фуқаро ўзини каналга ташлаган аёл ҳаётини қутқариб қолди

Фарғонада фуқаро ўзини каналга ташлаган аёл ҳаётини қутқариб қолди

Фото: Фарғона вилояти ФВБ

Жорий йил 27 март куни соат тахминан 16:30 ларда Дилмурод Раҳмонов Фарғона вилояти Қува тумани Гулистон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали атрофида ўзига тегишли ер майдонини суғориш мақсадида келган пайтида каналга ўзини ташлаган аёл кишини кўриб қолади. У бир сония ҳам иккиланмасдан инсон ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўзини сувга ташлаб, ушбу фуқарони қутқариб қолади.

Қутқарилган аёл ўзини таништиришни ва яшаш манзилини ошкор этишни истамаган. Шунга қарамай, Д.Раҳмонов уни зудлик билан Қува туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, шунингдек, ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлимига хабар берган. Шу тариқа у бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Д.Раҳмоновнинг ушбу жасорати эътироф этилди ва вилоят ФВБ бошлиғи полковник Ғ.Алавиддинов томонидан унга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, қаҳрамоннинг онасига ҳам фахрий ёрлиқ топширилиб, алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг