Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада онахон фойдасига фарзандларидан алимент ундирилди

Фарғонада онахон фойдасига фарзандларидан алимент ундирилди

Фарғонада 52 ёшли онахон МИБ орқали фарзандларидан алимент, собиқ турмуши ўртоғидан эса, моддий таъминотни ундириб олди.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2023 йилдаги қарорига асосан, икки нафар ўғил фарзанддан ундирувчи бўлган она фойдасига ҳар бири БҲМнинг бир баробари миқдорида алимент ундириш, шунингдек, турмуш ўртоғидан ногиронлик даври учун БҲМнинг бир баробари миқдорида моддий таъминот ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон тумани бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор ота ҳамда икки нафар фарзанд расман огоҳлантирилиб, алимент ва моддий таъминот пулларини белгиланган тартибда ва ўз вақтида тўлаб бориши лозимлиги тушунтирилган.

Бироқ ижро ҳужжати талаблари бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан турмуш ўртоғининг рафиқасига белгиланган моддий таъминотни тўлашдан бўйин товлаётгани, шунингдек, икки нафар фарзанднинг ҳам онаси моддий таъминотидан қочиб келаётгани юзасидан уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши ҳақида ҳуқуқий тушунча берилган.

Шунга қарамасдан, қарздор ота ва фарзандлар ўз бурч ва мажбуриятларини англамасдан, давлат ижрочисидан яширинишга уринишган.

Қарздорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши бошланганидан сўнг, турмуш ўртоғидан 9 миллион сўм, икки нафар фарзанддан эса жами 18 миллион сўм моддий таъминот ҳамда алимент пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг