Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фаррух Зокиров Қозоғистонда ҳам тақдирланди

Фаррух Зокиров Қозоғистонда ҳам тақдирланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон халқ артисти Фаррух Зокировни 80 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади.

Давлат раҳбари ўз табригида санъаткорнинг кўп йиллик ижоди ва маданият соҳасига қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

«Табиий истеъдодингиз, сўнмас ҳаётий энергиянгиз ва бетакрор меҳнатсеварлигингиз туфайли бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар меҳрига сазовор бўлдингиз. Сизнинг санъатингиз турли авлод ва халқларни бирлаштириб келмоқда», – дейилади табрикномада.

Тўқаев, шунингдек, Фаррух Зокировнинг «Ялла» ансамблидаги ижодини юқори баҳолаб, уни бутун бир даврнинг маданий феномени сифатида таърифлади.

Қозоғистонда ҳам санъаткорнинг ўзига хос овози ва машҳур қўшиқлари катта қадрланиши қайд этилди.

Фаррух Зокиров икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва мусиқа санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун Қозоғистоннинг II даражали «Достық» ордени билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг