Финляндия энди пиёдаларга қарши миналарни қўллаши мумкин
Финляндия пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш бўйича Оттава конвенциясидан расман чиқди, деб хабар берди Yle.
Денонсация режалаштирилгани ҳақида мамлакат БМТни олти ой муқаддам — 2025 йил июлида хабардор қилганди.
Энди мамлакат ўз арсеналида ушбу турдаги қуролдан фойдаланиши мумкин.
Ўтган йилнинг мартида Латвия, Литва ва Эстония конвенциядан чиқишини эълон қилган, июнда улар қаторига Украина қўшилганди. Кейинроқ Финляндия ҳам худди шундай қарорни эълон қилди.
Оттава конвенцияси (пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш бўйича) 1999 йилда кучга кирган ва 164 давлат унга қўшилган. Ҳелсинки ҳужжатни 2012 йилда ратификация қилган. Ўшанда Финляндия қуролли кучлари ихтиёрида 1 миллионтага яқин пиёдаларга қарши миналар бўлган. Тўрт йил давомида уларнинг барчаси йўқ қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter