Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Форс кўрфази давлатлари АҚШ–Эрон мулоқотини тиклашга ҳаракат қилмоқда

Форс кўрфази давлатлари АҚШ–Эрон мулоқотини тиклашга ҳаракат қилмоқда

Форс кўрфази давлатлари АҚШ ва Эрон ўртасида музокараларни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, минтақадаги давлатлар музокаралар узилиб қолганидан сўнг томонлар ўртасида мулоқотни қайта йўлга қўйиш учун фаол дипломатик саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

Хабарда айтилишича, бу жараёнда «Трампга таъсир ўтказиш бўйича рақобат бошланган».

Шунингдек, мазкур давлатлар АҚШ билан икки ҳафта давом этган нозик ўт очишни тўхтатиш келишувини узайтириш масаласида ҳам маслаҳатлашмоқда.

Бироқ маълум қилинишича, Доналд Трамп маъмурияти позициясини ўзгартириш ниятида эмас. АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон Эронга «энг яхши ва сўнгги таклиф»ни тақдим этганини ва уни қайта кўриб чиқиш режалаштирилмаганини билдирган.

Мутахассислар фикрича, музокараларни қайта тиклашга уринишлар минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган бўлса-да, томонлар позицияси ҳозирча кескин фарқ қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг