Германияда қозоғистонлик шахс қўлга олинди: унга жиддий айблов қўйилган
Германия полицияси Берлинда Қозоғистон фуқаросини ҳибсга олди. у Россия фойдасига жосуслик қилишда гумон қилинмоқда.
Терговчиларнинг фикрича, ушбу шахс Германия мудофаа компаниялари ҳақида маълумотни Россияга тахминан бир йил давомида узатиб турган, деб хабар беради Berliner Morgenpost нашри.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, Сергей К. 2025 йил май ойидан бери Россия разведкаси билан ҳамкорлик қилган. У Украинага Германия ҳарбий ёрдами ва учувчисиз учиш аппаратлари ва робот тизимларини ишлаб чиқаётган немис компаниялари ҳақида маълумот узатганликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, у Германияда саботаж учун потенциал нишонлар ҳақида маълумот тўплашда ҳам айбланмоқда.
Прокурорларнинг таъкидлашича, Сергей К. жосусликда иштирок этиш учун одамларни ёллашга уринган ва Германияда ҳарбий карвонларни суратга олган. 28 феврал куни полиция унинг квартирасини тинтув қилди. У 29 апрел куни биринчи марта суд қилинади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter