Жаҳонда миллиардерлар сони қўзиқорин мисоли кўпаймоқда
Жаҳонда миллиардерлар сони қўзиқорин мисоли кўпаймоқда: Forbes нашрининг 40-юбилей рейтинги шундай хулоса чиқаришга изн беради.
Ҳозир дунёда миллиардерлар жами сони 3 428 нафарга етди, бу 2025 йилга нисбатан 400 нафарга кўп. Ҳар куни жаҳоннинг қаеридадир камида бир нафар янги миллиардер пайдо бўлмоқда.
Ана шу миллиардерларнинг жами бойлиги бир жойга йиғилса 20,1 триллион доллар бўлади. Солиштириш учун: АҚШ ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда тахминан 30 трлн долларга баҳоланган.
Жаҳон миллиардерлари (топ-10):
1. Илон Маск — $839 млрд. Манбалари: Tesla, SpaceX. У тарихдаги энг бой инсон сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлади.
2. Ларри Пейж — $257 млрд. Манба: Google (Alphabet).
3. Жефф Безос — $224 млрд. Манба: Amazon. Ўтган ойга нисбатан бир поғона юқорилади.
4. Сергей Брин — $237 млрд. Манба: Google (Alphabet).
5. Марк Цукерберг — $222 млрд. Манба: Meta (Facebook). Рўйхатдаги энг ёш миллиардер (41 ёш).
6. Ларри Эллисон — $190 млрд. Манба: Oracle.
7. Бернар Арно ва оиласи — $171 млрд. Манба: LVMH.
8. Женсен Хуанг — $154 млрд. Манба: Nvidia. AI (сунъий интеллект) соҳасидаги юксалиш туфайли илк бор топ-10 таликка кирди.
9. Уоррен Баффет — $149 млрд. Манба: Berkshire Hathaway.
10. Амансио Ортега — $148 млрд. Манба: Zara (Inditex).
Алишер Усмонов Россия миллиардерлари рейтингида 10-поғонадан жой олган (14,5 млрд АҚШ доллари).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter