Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2026 саралаши. Европанинг мундиалдаги илк жамоаси маълум бўлди

ЖЧ-2026 саралаши. Европанинг мундиалдаги илк жамоаси маълум бўлди

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Европа минтақасида қатор ўйинлар ўтказилди, Англия қитъанинг бўлғуси мундиалдаги илк иштирокчисига айланди.

Е гуруҳида Испания Болгарияни, Туркия Грузияни йирик ҳисобда енгди.

F гуруҳида Португалия Венгрияга қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди. Ирландия ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган Арманистонни ягона гол эвазига мағлубиятга учратди.

I гуруҳида Италия Исроилни мағлуб этиб, пешқадам Норвегия билан орадаги очколар тафовутини 3 тага қисқартирди.

K гуруҳида Англия Латвияни сафарда тор-мор этиб, мундиалга йўлланма олди, гуруҳнинг иккинчи ўйинида Сербия сафарда Андоррадан устун келди.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа

4-тур. 14 октябр

Е гуруҳи

Испания – Болгария 4:0
Голлар: Мерино 35, 57, Чернев 69 (автогол), Оярсабал 90+2 (пен)

Туркия – Грузия 4:1
Голлар: Йилдиз 14, Демирал 22, 52, Акгун 35 – Кочорашвили 65

F гуруҳи

Португалия – Венгрия 2:2
Голлар: Роналду 22, 45+3 – Салаи 9, Собослаи 90+1

Ирландия – Арманистон 1:0
Гол: Фергюссон 70

I гуруҳи

Италия – Исроил 3:0
Голлар: Ретеги 45+2 (пен), 75, Манчини 90+3

K гуруҳи

Латвия – Англия 0:5
Голлар: Гордон 26, Кейн 44, 45+4, Чиганикс 59 (автогол), Эзе 86

Андорра – Cербия 1:3
Голлар: Лопес 17 – Гарсия 19 (автогол), Влаҳович 54, Митрович 77 (пен)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг