Кечикишсиз харидлар: Mobiuz Korzinka супермаркетларида алоқа сифатини оширмоқда
Mobiuz Korzinka супермаркетлар тармоғида алоқа ва интернет сифатини ошириш бўйича стратегик лойиҳани эълон қилди.
Ҳар сония муҳим бўлганда
Дунё ўзгармоқда, у билан бирга харид қилиш тажрибаси ҳам. Бундан 10 йил аввал ҳам супермаркет ёки дўконга бориш алоҳида тайёргарликни талаб қиларди: пластик картани унутмаслик, терминал ишламай қолса деб нақд пул ҳам олиш керак эди. Бугунги кунда эса буларнинг барчаси биттагина смартфон билан ҳал бўлмоқда.
У шахсий маслаҳатчи: раста ёнида туриб товарларни онлайн маҳсулотлар билан солиштириш, йогурт ҳақидаги шарҳларни ўқиш, маҳсулот таркибини QR код орқали текшириш мумкин;
У ҳамён: контактсиз тўловларни амалга ошириш, бонуслар ва тўпланган балларни кузатиб бориш мумкин;
У жамғарма: рақамли содиқлик карталари, шахсий чегирмалар ҳақидаги билдиришномалар, электрон чеклар ва кешбекларни сақлашга қулай;
У яқинларингиз билан алоқада бўлишни таъминлайди: қандай чой олишни аниқлаш учун онангизга видео қўнғироқ қиласиз, рўйхатдаги барча маҳсулотлар саватда эканлиги ва сиз касса олдида турганингизни турмуш ўртоғингизга хабар берасиз…
Буларнинг барчаси фақат бир нарсани - ҳозирнинг ўзида ва шу жойда барқарор алоқа ва интернет бўлишини талаб қилади.
Ҳар бир Korzinkaда Mobiuz билан алоқада
Mobiuz мобил алоқа оператори Korzinka супермаркетлари ва Korzinka Mahalla дўконлари жойлашган ҳудудларда тармоқлар қамровини яхшилашни бошлади. Лойиҳа Тошкентда ишга туширилди ва босқичма-босқич бутун республикани қамраб олади.
Нега бу шунчалик муҳим? Очиқ жойда мукаммал ишлайдиган сигнал бино ичида каррасига кучсизланади ёки бутунлай йўқолади. 30-40 сантиметр қалинликдаги бетон деворлар, металл арматуралар, шифтларнинг металл конструкциялари, кўп қатламли ойналар... Буларнинг барчаси радио тўлқинларни тўсиб қўядиган жисмоний тўсиқлардир.
Абонентлар Korzinka ичида доимо алоқада бўлишлари учун Mobiuz мавжуд таянч станцияларини такомиллаштирмоқда ва замонавий ички ечимларни - бино ичида сигнални кучайтиришнинг махсус технологияларини қўлламоқда.
Операторнинг мақсади - тез ва ишончли алоқа орқали харид жараёнини қулай, ёқимли ва самарали қилишдан иборат.
Инновациялар сари
Mobiuz’нинг Korzinka билан лойиҳаси алоҳида акция эмас. Бу Mobiuz миссияси - инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари интилишнинг бир қисмидир. Компания 8 миллиондан ортиқ абонент уни нима учун танлаганини амалда кўрсатмоқда.
Хусусан, Mobiuz Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида мобил интернет тезлиги бўйича етакчи. Фарғона водийсида 5G тармоғини фаол жорий этмоқда. Барча ҳудудларда янги таянч станцияларини қуриш ва мавжуд тармоқларни модернизация қилиш ишларини олиб бормоқда.
Mobiuz замонавий инсоннинг ҳақиқий эҳтиёжларини англаб етади. Алоқа нафақат кўчада, балки одамлар кундалик ҳаётининг катта қисмини ўтказадиган жойларда ҳам мукаммал ишлаши лозим. Компания келажакда ҳам харид қилиш, ишлаш, таълим олиш ва мулоқот учун қулай рақамли муҳитни яратишда давом этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter