Мадуро қўлга олинишига пул тикиб 400 минг доллар ютган ҳарбий ҳибсга олинди
АҚШ Адлия вазирлиги Мадурони қўлга олиш бўйича ўтказилган ҳарбий амалиётга оид махфий маълумотлардан шахсий бойиш мақсадида фойдаланган ҳарбийни ҳибсга олди.
АҚШ армиясининг махсус кучлари (Special Forces) аъзоси, 38 ёшли Гэннон Кен Ван Дайк Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш амалиёти натижаларига пул тикиб, 400 000 доллардан ортиқ фойда кўрганликда айбланмоқда.
Терговга кўра, Гэннон Кен Ван Дайк нафақат ушбу амалиёт иштирокчиси, балки унинг асосий режа тузувчиларидан бири бўлган. У махфий маълумотлардан фойдаланиб, Polymarket платформасида стратегик ставкаларни амалга оширган.
У декабр охиридан 2 январгача бўлган муддатда 13 та ставка орқали жами 33 034 доллар тиккан. Ван Дайк АҚШнинг Венесуэлага бостириб кириши ва Мадуронинг 31 январгача ҳокимиятдан кетишини «башорат қилганди».
Мадуро қўлга олингач, ставкалар 1242 фоиз фойда келтирди. Бу атиги бир неча соат ичида 404 222 доллар соф даромад демакдир.
Айнан мана шу шубҳали «ютуқ» аскарнинг жиноий қилмишини фош этишга асос бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter