«Мираки» сайёҳлик марказидаги замонавий дор йўли савдога қўйилди

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Хисорак» сув омбори ёнидаги «Мираки» сайёҳлик марказида узунлиги 2 084 метр бўлган замонавий «Мираки» дор йўли савдога қўйилмоқда.
Дор йўли учун ускуналар дунёга машҳур «Doppelmayr Seilbahnen GmbH» (Австрия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Йўловчиларни ташиш 8 ўринли 20 та Carvatech кабиналари орқали амалга оширилади. Ўтказиш имконияти соатига 660 тагача йўловчини ташкил этади (бир томонга).
Дор йўли 7 та таянчда жойлашган. Пастки станция денгиз сатҳидан 997 метр баландликда, юқори станция денгиз сатҳидан 1 349 метр баландликда жойлашган. Баландликлар фарқи 352 метрни ташкил этади
Пастки станцияда дор йўли ҳаракат механизми, лифт, эсдалик совғалар дўкони, кафе, тез тиббий ёрдам пункти, она ва бола хонаси, банкомат, автотураргоҳ, электр транспорт воситаларини қувватлантириш шохобчаси мавжуд.
Юқори станцияда кафе, болалар майдончаси, томоша ва селфи зоналари мавжуд.
Ер участкасининг умумий майдони 1,9 гектар.
Объектни сотиш шартлари:
Бошланғич баҳоси: 158 200 000 000,0 (Бир юз эллик саккиз миллиард икки юз миллион) сўм.
Тўлов шартлари: 30% дастлабки тўлов, қолган 70% харид шартномаси имзолангандан кундан бошлаб 3 ой ичида тўланади. Зарур ҳолларда инвестор «Ўзмиллийбанк»дан мулк қийматининг 70 фоизини қоплаш учун кредит олиши мумкин.
E-аукцион электрон савдо майдончасида онлайн савдоларни ўтказиш санаси: 2025 йил 30 октябрь (https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=18546914).
Қўшимча маълумот олиш ёки учрашув ташкил этиш учун «NBU Invest Group» АЖга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Миробод тумани, 95 Я. Ғуломов кўчаси (8-қават).
Телефон: +998 78 148-26-58.
E-mail: info@nbuig.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter