Наманганда ЙҲХ ходими хизмат бурчини бажараётиб ҳалок бўлди
Наманган вилоятида ЙҲХ катта сержанти Ваҳобжон Мўминов хизмат бурчини бажараётган пайтида ҳалок бўлди. Уни тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчи машинаси билан уриб кетган.
Жиноятчи қўлга олинган. Ички ишлар вазирлиги марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирди.
Ваҳобжон Мўминов 2007 йилдан буён хизмат қилиб келаётган бўлган. Ортида турмуш ўртоғи ва 3 нафар фарзанди қолди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter