Ногиронлик белгиланган болалар учун «Эрта аралашув» хизмати йўлга қўйилади
Жорий йил 27 апрел куни Президентнинг «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–69-сон фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, болаларнинг жисмоний-ақлий ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш мақсадида 2026 йил 1 июнгача босқичма-босқич «Эрта аралашув» хизмати йўлга қўйилади.
«Эрта аралашув» хизмати доирасида:
- ногиронлик белгиланган ёки жисмоний-ақлий ривожланишида нуқсонлари мавжуд 3 ёшгача бўлган болаларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ( Агентлик) томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган нодавлат ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатилади;
- болаларга махсус педагоглар томонидан коррекцион (ривожлантирувчи) педагогик ёрдам кўрсатилади ҳамда даволовчи жисмоний тарбия йўриқчилари томонидан комплекс ривожлантирувчи реабилитацион машғулотлар ўтказилади.
- Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар билан туғилган болаларни қўшимча тиббий текширув ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қопланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter