Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: Ҳўрмуздан олиб ўтишни ваъда қилувчи фирибгарлар пайдо бўлди

ОАВ: Ҳўрмуздан олиб ўтишни ваъда қилувчи фирибгарлар пайдо бўлди

Фото: ТСН

Ҳўрмуз бўғозидан олиб ўтишни ваъда қилган қаллоблар пайдо бўлди. 

Ҳўрмуз бўғозининг ғарбида кемалари қолиб кетган баъзи юк ташиш компаниялари криптовалюта эвазига бўғоздан «хавфсиз ўтиш»ни таклиф қилувчи сохта хабарларни қабул қила бошладилар. Reuters агентлиги бу ҳақда Грециянинг денгизчилик хавфларини бошқариш компанияси MARISKSʼга таяниб хабар берди

Душанба куни MARISKIS кема эгаларини Эрон ҳукумати деб даъво қилган номаълум шахслар баъзи юк ташиш компанияларига криптовалюта, Bitcoin ёки Tetcer stabelcoin орқали транзит тўловларини талаб қилиб,«рухсатнома» сўраб хабарлар юборганликлари ҳақида огоҳлантирди. 

«Бу хабарлар фирибгарликдир», деб таъкидлади компания ва хабар Эрон ҳукумати томонидан юборилмаганлигини қўшимча қилди. 

Ҳозирча Теҳрондан расмий изоҳ йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг