ОАВ: Трампнинг тинчлик режаси қисқартирилди
23 ноябрь куни Женевада АҚШ ва Украина вакиллари ўртасидаги музокаралар давомида томонлар тинчлик келишувидаги бандлар сонини 28 тадан 19 тагача камайтиришга келишиб олдилар.
Бу ҳақда Financial Times манбаларга таяниб хабар берди. Улар режадан қайси аниқ бандлар олиб ташланганини ошкор қилишмади.
Ўтган ҳафта АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан тайёрланган "Украина-Россия можаросини ҳал қилиш режаси" ҳақида хабар тарқалди. 23 ноябр куни АҚШ ва Украина вакиллари Женевада ушбу режани муҳокама қилишди.
Музокаралар якунида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио "улкан ютуқларга" эришилганини ва томонлар "аниқлаштирилган тинчлик режасини" ишлаб чиққанини айтди. Қўшимча тафсилотлар берилмаган.
Аввалроқ Украина ва АҚШ делегациялари Женевада Вашингтон томонидан ташаббус қилинган янги тинчлик режасининг аксарият бандлари бўйича келишувга эришгани айтилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter