Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар сони 49 мингдан ошган

Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар сони 49 мингдан ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган профессор-ўқитувчи ходимлар сони (ўриндошларсиз) 49,6 минг кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 17,5 минг кишига, яъни 54,5 фоизга ошган.

Профессор-ўқитувчи ходимлар сонида эркаклар 26,7 минг нафарни (53,8 %), аёллар эса 22,9 минг нафарни (46,2 %) ташкил этган.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 2,7 минг нафар

Андижон вилояти — 3,1 минг нафар

Бухоро вилояти — 3,2 минг нафар

Жиззах вилояти — 2,1 минг нафар

Қашқадарё вилояти — 2,2 минг нафар

Навоий вилояти — 1,1 минг нафар

Наманган вилояти — 2,3 минг нафар

Самарқанд вилояти — 4 минг нафар

Сурхондарё вилояти — 2 минг нафар

Сирдарё вилояти — 0,7 минг нафар

Тошкент вилояти — 2,5 минг нафар

Фарғона вилояти — 2,7 минг нафар

Хоразм вилояти — 2,1 минг нафар

Тошкент шаҳри — 18,9 минг нафар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг