Ўзбекистонда бозорлар фаолияти ҳам рақамлаштирилади
2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон фармон билан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури белгилаб олинган.
Унга кўра, тегишли идора ва вазирликлар маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо мажмуалари)да ҳисобнинг тўлиқ ва тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимини ишлаб чиқадилар.
Бунда:
- бозорлар ва савдо мажмуалари, улардаги савдо шохобчалари ва савдо ўринларига оид маълумотлар;
- бир марталик тўловлар ва ижара тўловлари;
- автотураргоҳ ва ҳожатхона учун тўловлар;
- маҳсулотларга онлайн тўлов қилиш имкониятлари назарда тутилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Самарқанд тажрибаси асосида республиканинг барча ҳудудларида бозор ва савдо марказлари «ақлли» камералар билан жиҳозланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter