Ўзбекистонда сотилаётган тўрт Хитой ўйинчоғида хавф аниқланди
Болалар ўйинчоқларида хавф аниқланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан пойтахтдаги савдо шаҳобчаларида сотилаётган Хитойда ишлаб чиқарилган ўйинчоқлар юзасидан назорат ҳариди амалга оширилди.
Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, «Police», «Шақилдоқ», «Assault» ўйинчоқ тўппончалари ҳамда «Darts» маҳсулоти белгиланган стандарт ва техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Аниқланган хавфлар:
— «Police» ўйинчоқ тўппончаси — бўғилиш ёки жароҳатланиш хавфини келтириб чиқаради;
— «Шақилдоқ» ўйинчоғи — болаларнинг эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
— «Assault» ўйинчоқ тўппончалари — болалар учун хавфли ҳолатлар юзага келтириши мумкин;
— «Darts» ўйинчоғи — қисмларининг ўткир қирралари мавжуд бўлиб, жароҳатланиш хавфини туғдиради.
Аниқланган камчиликлар асосида ушбу маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланди. Савдо субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилди, маҳсулотларни савдодан чиқариш ва реализацияни тўхтатиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter