Ўзбекистонлик талабалар Huawei АКТ 2025-2026 танловининг минтақавий финалида иштирок этишди
2025 йил 23 декабрь куни Ўзбекистоннинг тўққиз талабаси Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари учун мўлжалланган “Huawei ICT Competition 2025-2026” амалий мусобақаларининг минтақавий босқичида иштирок этди. Мусобақа Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетидаги Huawei АКТ Академияси лабораториясида онлайн тарзда ўтказилди. Мусобақанинг амалий қисми учта йўналиш бўйича ўтказилди: тармоқ технологиялари (Network), ҳисоблаш (Computing) ва булутли технологиялари (Cloud).

“ICT Competition 2025-2026” йиллик мусобақаларининг очилиши 2025 йил 24 сентябрда ICTWEEK Uzbekistan 2025 доирасида бўлиб ўтган “Рақамли таълимда сунъий интеллект” форумида бўлиб ўтган эди. Рўйхатдан ўтиш Huawei АКТ Академияси талабалари ва АКТ йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари учун очиқ бўлди. Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларида кенгайтирилган истеъдодлар экотизимини ривожлантириш ташаббуслари доирасида ярим миллиондан ортиқ АКТ мутахассисларини ўқитган Huawei минтақада “ICT Competition” мусобақаларини ўтказишнинг 10 йиллигини нишонламоқда.

Миллий босқичда энг яхши натижаларни кўрсатган ҳолда, минтақавий финалга Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети ва Фарғона Давлат Техника Университети талабалари йўл олди. Тўққизта талабанинг миллий босқичдаги ютуқлари, шунингдек, Huawei АКТ Академиясининг билимли ўқитувчиларининг ҳиссаси амалий лаборатория имтиҳони бошланишидан олдин бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида эътироф этилди. Учта жамоага бўлиниб, талабалар Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг 13 мамлакатидан (Озарбайжон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Қозоғистон, Қатар, Қувайт, Ливан, БАА, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Туркманистон, Ўзбекистон) иштирокчилар билан бирга қўйилган вазифаларни бажаришди.

Ўзбекистон талабалари учун “Huawei ICT Competition” мусобақалари иккинчи марта ўтказилмоқда. Компания узлуксиз таълим, инновациялар ва касбий ўсиш маданиятини ривожлантиришда давом этмоқда, бу эса келажакдаги ICT соҳаси мутахассисларига ўз салоҳиятини тўлиқ очиш ва имкониятларини глобал миқёсда намойиш қилиш имкониятини беради. Ўтган йили Huawei ICT Competition минтақавий босқичи ғолиблари Саудия Арабистонида бўлиб ўтган соврин тақдимот маросимида қатнашишга муваффақ бўлишди, “Huawei ICT Competition” инновацион мусобақаларининг минтақавий босқич финалистлари эса ўтган май ойида Хитойда бўлиб ўтган глобал финалда қатнашиб, учинчи ўринни эгалладилар.
Ўз фаолиятини бошлаганидан буён “Huawei ICT Competition” мусобақалари Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидаги истеъдодларни ривожлантиришнинг энг йирик платформаларидан бирига айланди. Сўнгги тўққиз йил ичида мусобақаларда 19 мамлакат, 800 дан ортиқ университет ва 140 000 дан зиёд талаба иштирок этди. Ўнинчи мусобақа Huawei ўқитиш, ўрганиш ва инновацияларни бирлаштирган ноёб мусобақа модели орқали рақамли истеъдодлар экотизимини яратиш интилишини яна бир бор тасдиқлайди.
Huawei компанияси Ўзбекистонда 26 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва соҳа мутахассислари ҳамда ёшлар ўртасида ICT соҳасидаги касбий кўникмаларни оширишга эътибор қаратмоқда. Huawei ICT академияси асосида талабалар AI бўйича учта курс модулига: “Сунъий интеллектга умумий назар (Overview of AI)”, “Қидирув ва Сунъий Интеллект (Search and AI)” ва “HCIA-AI 4.0” сертификатлаш курсига кириш имкониятига эга. Ушбу курслар шунингдек, “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” платформасида ҳам мавжуд. Huawei ICT Competition 2025-2026 инновацион мусобақаларига рўйхатдан ўтиш 2025 йил 30 декабргача очиқ. Талабалар ўз лойиҳалари ва барқарор ривожланиш ҳамда ўсиш учун Сунъий Интеллектни қўллашнинг ёрқин ғоялари билан иштирок этишга таклиф этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter