Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва рафиқасининг умумий қамоқ муддати 50 йилдан оширилди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва рафиқасининг умумий қамоқ муддати 50 йилдан оширилди

Фото: Geo News

Покистон суди Тошоҳандаги иккинчи коррупция иши бўйича мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди Geo News.

Бу ерда гап 2021 йилда собиқ биринчи жуфтлик Саудия Арабистони ҳукуматидан олган давлат совғалари билан боғлиқ фирибгарлик ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, судланувчиларнинг ҳар бирига 60 минг доллардан жарима солинди, дейилади хабарда.

Бунгача 190 млн фунт стерлинглик коррупция иши юзасидан Имрон Хон 14 йилга, рафиқаси 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Шу тариқа, умумий қамоқ муддати Имрон Хон учун 31 йил, Бушра Биби учун 24 йилга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг