Польша нобиометрик паспортга эга россияликларни мамлакатга киритмайди
Еврокомиссия сайтида эълон қилинган янгиланган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Польша биометрик чипга эга бўлмаган, беш йил муддатга берилган россияликларнинг хорижий паспортларини тан олишни тўхтатади.
Бундай паспортга эга россияликлар Польшага киритилмайди. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб Польша биометрик чипсиз дипломатик ва хизмат паспортларини ҳам тан олмайди.
2025 йилга келиб, Европа давлатларининг бир қисми россияликларни беш йиллик хорижий паспорт билан киритишни тўхтатган (айрим ҳолларда яшаш рухсатномасига эгалар учун истиснолар мавжуд). Бу давлатлар қаторига Литва, Латвия, Эстония, Франция, Чехия, Дания ва Исландия киради.
2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу рўйхатга Руминия ва Германия ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия фуқаролари ҳозирда икки хил хорижий паспорт расмийлаштириши мумкин:
- беш йиллик (эски намунадаги, биометрик чипсиз);
- ўн йиллик (янги намунадаги, биометрик чипли).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter