Қўпол киши, қари қиз ва ўзидан ортмаган ўғил
Ёмон одам
У жуда ёмон одам. Қўпол, қўрс, одамови, масъулиятсиз...
Уни ўзи ҳаётини асраб қолган юзга яқин беморидан бошқа ҳеч ким яхши кўрмаса керак!
Қари қиз
– Оқ отли шаҳзодангни кутяпсанми ҳалиям?..
– ...
– Балки, шу сафар рози бўларсан?
– ...
– Э-э, ўзинг биласан... Сенга гапирдим нима-ю, гапирмадим нима, мен кетдим.
Эшик ёпилди.
– Ойи, холам кетди. Кўчага чиқишни хоҳлайсизми? – қиз кекс0а онасига термилди.
– ...
– Ҳа, тушундим. Ҳозир аравачангизни олиб келаман.
Ҳурмат
– Хотин. Умар қўнғироқ қилди. Бу ой пул жўнатмас экан.
– Ўзи шу Умарингизни топгани ўзидан ортмайди.
Икки ойдан сўнг.
– Умаржондан айрилиб қолдик, онаси. Болам бечора икки ойдан бери шифохонада экан. Бу қандай кўргилик? Умаржон болам...
– Вой, болам... Боламни топиб беринг, Умаржонимни топиб беринг!
Шоҳруҳ Нажот


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter